BIARR run-time файллари

Дастурларимизнинг хажмини кичрайтириш мақсадида барча дастурларимиз учун умумий бўлган run-time файлларни дастурларимиз кодидан ажратиб олиб уларни бир файлга жойладик. Шунинг учун сайтимиздан кўчириб олинадиган э-китоблар ва бошқа дастурларнинг ишлаши учун мазкур run-time файллари сизнинг компьютерингизга ўрнатилган бўлиши лозим. Турли дастурлар учун турли версиядаги run-time файллари ишлатилади.

Агар BIARR ёки kichkinTOY маҳсулотлари бўлган дисклардан бирини сотиб олган бўлсангиз (масалан "Ранг ва шаклларни ўрганамиз", "Араб тили", "Диншунослик", "Иймон" ва ҳоказолар), демак BIARR run-time файлларининг версияларидан бири сизнинг компьютерингизга ўрнатилган бўлади.

Агар BIARR маҳсулотларини дисклардаги вариантларини ҳали сотиб олмаган бўлсангиз унда run-time файлларининг керакли версияларини сайтимиздан юклаб олиб ўз компьютерингизга бир моротаба ўрнатсангиз кифоя, ўша версияси ишлатадиган барча китоб ва дастурларимиздан бемалол фойдаланаверасиз!

BIARR run-time файлларини алоҳида бир дастур сифатида ажратиб олиш сайтимиз фойдаланувчиларининг маҳсулотларимиздан янада қулайлик билан фойдаланишлари имкониятини юзага келтиради. Бу қулайликнинг энг асосийси дастурларимиз хажмининг сезиларли даражада кичик бўлиши ва уларни фойдаланувчилиримиз интернет орқали осонлик билан ўз компьютерларига ўрнатиб олишларидир.